Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда “соя иқтисодиёти” ҳажми 2014 йилдан бери энг юқори даражага етди
2025 йилда Германия Федератив Республикаси (ГФР)да соя иқтисодиёти ҳажми 510 млрд еврони ташкил қилди. Бу — 2014 йилдан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткич. Асосий сабаблар сифатида ЯИМнинг суст ўсиши ва ишсизлик даражасининг ошиши келтирилмоқда. Прогнозга кўра, жорий йилда “соя сектори” 5,5 фоизга катталашади.
Германияда соя иқтисодиёти ҳажми 2025 йилда 510 млрд еврога етди. Бу 2014 йилдан бери энг юқори кўрсаткич. Бундай маълумотларни ўз тадқиқотига таяниб Тюбингендаги Иқтисодий тадқиқотлар институти (IAW) сешанба, 27 январ куни эълон қилди. Институт баҳолашича, жорий йилда соя сектори 5,5 фоизга ўсиб, 538 млрд еврога етади.
Шу тариқа соя иқтисодиётининг молиявий кўрсаткичлари расмий ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)га нисбатан 11,4 фоиздан 11,6 фоизга кўтарилади.
IAW соя сектор ҳажми ўсишининг асосий сабаблари сифатида ЯИМ ўсишининг сустлиги ва ишсизлик даражасининг ошишини келтирди. Ҳисоботда қайд этилишича, бу “расмий рўйхатдан ўтган меҳнат муносабатларидан тушадиган даромадларни камайтиради ва норасмий ёки ноқонуний фаолиятга туртки беради”.
Кутилишича, 2026 йилда ЯИМ ўсиши 1,2 фоиз атрофида бўлади, ишсизлар сони 2,9 млн кишини ташкил қилади. Инфляциянинг прогноз қилинган даражаси — 2 фоиз.
Йил бошида минимал иш ҳақи оширилгани ва қўшимча иш (mini jobs)дан тушадиган даромад учун белгиланган чегара миқдор кўтарилгани ҳам соя иқтисодиёти ўсишига ҳисса қўшади — реал ҳисобда 2,4 млрд еврога.
Федерал статистика идораси маълумотига кўра, 2025 йилда Германия ЯИМ ўтган йилга нисбатан 0,2 фоизга ўсган.
Berenberg Bank’нинг конъюнктура бўйича эксперти Феликс Шмидт таъкидлашича, Германия иқтисодиётининг аввалги йилларда суст ривожланишига сабаблар орасида, жумладан, Россия Украинага қарши бошлаган уруш фонида энергия ресурслари нархининг юқорилиги, шунингдек АҚШнинг божлари ва Хитой рақобатининг кучайиши туфайли немис экспортчиларига тушган босим бор.
Унинг сўзларига кўра, ташқи омилларга ички муаммолар ҳам қўшилган: ортиқча бюрократия, ишчи кучи танқислиги ва ижтимоий ажратмаларнинг ўсиши. Шмидт баҳолашича, “қарз тормози”ни юмшатиш ва федерал ҳукуматнинг қўшимча харажатлари 2026 йилда ўсиш суръатларини юқорироқ қилиши мумкин.
Мавзуга оид
10:40
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
11:20 / 08.06.2026
Ўзбекистон фуқароларини Германия меҳнат бозорига жалб этиш кенгайтирилади
08:40 / 06.06.2026
Кремлда Путин ва Шрёдер ўртасида учрашув бўлиб ўтди
08:51 / 04.06.2026