Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин КХДРни “ўзгартириш”га ваъда берди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакатнинг 20 та ҳудудида янги лойиҳаларни йўлга қўйиш орқали КХДРни “ўзгартириш”га ваъда берди. Бу ҳақда 30 январ, жума куни давлат агентлиги КМТА (KCNA) хабар қилди.
Унинг маълумотларига кўра, гап тиббий муассасалар, кўнгилочар мажмуалар ва саноат корхоналарини қуриш ҳақида кетмоқда. AFP агентлиги аниқлаштиришича, ўзгаришлар мамлакат ҳудудининг учдан бир қисмидан кўпроғида амалга оширилиши ваъда қилинган.
Ким КХДРнинг жануби-ғарбидаги Хванхэ-Намдо провинциясида қурилиш лойиҳасига старт берди. “Бутун мамлакат бўйлаб шаҳарлар ва туманларнинг қарийб учдан бир қисми ўзгаради”, — дея таъкидлади шимолий кореялик лидер.
Давлат ОАВ эълон қилган тасвирларда сиёсатчи бошқа мансабдорлар билан бирга ер кавлаётгани, ён атрофдаги ҳайратланган оломон эса қарсак чалиб, Шимолий Корея байроқларини силкитаётгани кўринади.
Аввалроқ КМТА хабар беришича, ҳокимиятдаги Корея Меҳнат партияси (КМП) марказий қўмитасининг 28 январ куни бўлиб ўтган йиғилишида КМПнинг IX қурултойига юбориладиган делегатлар сайланган. AFP ёзишича, қурултой беш йилдан бери биринчи марта ўтказилади, бироқ аниқ сана ҳали тасдиқланмаган.
Шимолий Корея ҳокимияти мунтазам равишда мамлакатни “социалистик эртак”ка айлантириш режалари ҳақида баёнот беради. Масалан, 2022 йил сентябрида партия икки янги қонун ёрдамида қишлоқ жойларда туб (радикал) ўзгаришлар қилишни мақсад қилган эди.
Шу билан бирга, КХДРда иқтисодий инқироз ҳукм сурмоқда. У, жумладан, ядровий ва ракета дастурларини ривожлантиргани учун жорий этилган халқаро санкциялар, шунингдек қатор табиий офатлар сабабли келиб чиққан.
Мавзуга оид
20:27
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
08:55 / 26.03.2026