Жаҳон | 21:43 / 01.02.2026
4029
2 дақиқада ўқилади

Трампнинг босимлари оқибатида Кубада ёнилғи тақчиллиги бошланди

Техас университетининг энергетика бўйича эксперти Хорхе Пиноннинг сўзларига кўра, агар Кубада дизел ёнилғиси тугайдиган бўлса, бунинг оқибати ҳалокатли бўлади. Чунки мамлакат йўловчи ва тижорат транспорти, темирйўллар, қишлоқ хўжалиги, саноат, сув таъминоти ва шакарқамиш етиштиришда дизел ёнилғисидан фойдаланилади.

Фото: Ramón Espinosa/AP

Кубада ёнилғи тақчиллиги кузатилмоқда, бу мамлакат инфратузилмасини вайрон қилиши мумкин, деб хабар берди The Guardian газетаси.

«Кубаликлар учун вазият жуда оғир. Kpler аналитика компанияси маълумотларига кўра, жорий йилда фақат бир партия — Мексикадан 84,9 минг баррел нефт келган. Агарда бошқа нефт келмайдиган бўлса, Кубада яқин уч ҳафта ичида ёнилғи захираси тугайди», — дейилади хабарда.

Техас университетининг энергетика бўйича эксперти Хорхе Пиноннинг сўзларига кўра, агар Кубада дизел ёнилғиси тугайдиган бўлса, бунинг оқибати ҳалокатли бўлади. Чунки мамлакат йўловчи ва тижорат транспорти, темирйўллар, қишлоқ хўжалиги, саноат, сув таъминоти ва шакарқамиш етиштиришда дизел ёнилғисидан фойдаланилади.

29 январ куни Трамп Кубага нефт етказиб берувчи мамлакатларга нисбатан бож киритиш тўғрисидаги фармонни имзолади. 

Куба ташқи ишлар вазири Бруно Родригес АҚШнинг Кубага нисбатан ҳаракатларини халқаро хавфсизлик учун «ғайриоддий ва фавқулодда хатарли» деб баҳолади. 

Аввалроқ Куба президенти Мигел Диас-Канел Доналд Трампни оролни бўғишга уринишда айблаганди. 

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид