Таълим | 10:11 / 06.02.2026
2337
1 дақиқада ўқилади

Ўрта махсус маълумотли тарбиячилар 5+1 дуал тизимда олий маълумот олади

Мактабгача таълим муассасаларида ишлаётган ўрта махсус маълумотли тарбиячи-педагогларни олий маълумотли қилиш жараёни дуал таълим асосида ташкил этилади. Унда тарбиячилар ҳафтанинг 5 куни боғчада ишлайди, 1 куни эса олийгоҳда таҳсил олади.

4 феврал куни президент мактабгача таълим ва тарбия тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишар экан, боғчаларда фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли тарбиячиларни олий маълумотли қилиш юзасидан алоҳида топшириқ бергани маълум қилинган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримованинг интервюсида қайд этилишича, мазкур жараён “5+1” дуал таълим асосида йўлга қўйилади. Яъни тарбиячилар беш кун ўзлари ишлаётган мактабгача таълим муассасасида фаолият юритади, бир кун эса педагогика олий таълим муассасасида ўқитилади.

Вазир маълумотига кўра, тарбиячилар бакалавриат босқичида тўлов-контракт асосида таълим олади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид