Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Биринчи Украина ҳарбий заводи Буюк Британияда иш бошлади - Залужний
Завод дрон ишлаб чиқаради. Украина элчисининг сўзларига кўра, мамлакат учун бу қўшма корхона «барқарорлик ва узоқ муддатли режалаштириш имкониятини» англатади.
Буюк Британия ҳудудида Украинанинг биринчи дрон заводи иш бошлади. Бу ҳақда Украина элчиси Валерий Залужний маълум қилди.
Ишлаб чиқариш мажмуаси «Ukrspecsystems» компаниясига тегишли. Залужний сўзларига кўра, муҳандислик маркази Украинада қолади, ишлаб чиқариш линиялари эса Буюк Британияга кўчирилади:
«Украина доимий ракета зарбалари, инфратузилманинг вайрон бўлиши ва ишлаб чиқаришларга таҳдид шароитида жанг қилмоқда. Муҳандисларимиз бевосита фронт тажрибасидан келиб чиқадиган ечимларни яратмоқда. Улар тизимларни назарий тадқиқотлар натижаларига кўра эмас, балки ҳақиқий жанговар ҳаракатлар натижаларига кўра такомиллаштиради. Шунинг учун Буюк Британияда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш чуқур стратегик мантиққа эга. Бу оғирлик марказини Украинадан кўчириш эмас. Бу умумий имкониятларимизни кенгайтириш ва ишлаб чиқаришнинг узлуксизлигини кафолатлайдиган иккинчи барқарорлик контурини яратишдир».
Украина элчисининг сўзларига кўра, мамлакат учун бу қўшма корхона «барқарорлик ва узоқ муддатли режалаштириш имкониятини» англатади. Буюк Британия учун эса бу янги иш ўринлари ва ҳақиқий замонавий жанговар ҳаракатларда синовдан ўтган технологиялардан фойдаланиш орқали ўз мудофаа саноатини кучайтиришдир.
Лондон ва Киев қўшма ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришгани ҳақида ўтган йилнинг июнь ойи охирида маълум бўлганди. Шунда Украина президенти Володимир Зеленский бош вазир Кир Стармер билан учрашув якунлари бўйича бу ҳақда маълум қилганди.
Мавзуга оид
20:04 / 08.06.2026
Киевга Зеленский билан учрашувга борган россиялик тадбиркор Роман Абрамович бўлиб чиқди
10:25 / 08.06.2026
Зеленскийнинг мактуби: дипломатик қадамми ёки стратегик зарбами?
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026