Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ётоқхона уйидан квартира “олиб бериш” ваъдаси: тезкор тадбир натижаси
Асака туманида кўп қаватли “умумий ётоқхона” уйидан хонадонни расмийлаштириб беришни ваъда қилган МЧЖ раҳбари 4800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Андижон вилояти Асака тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “А.Х.” МЧЖ раҳбари М.Х. қўлга олинди. Қайд этилишича, у муқаддам судланган.
Маълум қилинишича, М.Х. фуқаро И.Ў.нинг ишончига кириб, “Қадрият” МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли “умумий ётоқхона” уйидаги хонадонлардан бирини унинг номига расмийлаштириб беришини айтган. У бу “хизмат” эвазига 4800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.