Жамият | 12:25 / 19.03.2026
4672
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқаросининг вафоти юзасидан текширув ва экспертиза ишлари олиб борилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур ҳолатда қотиллик аломатлари аниқланмаган.

Фото: Flickr

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси вакиллари ушбу мамлакатда вафот этган ватандошимиз ҳолати бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалаётган турли маълумотларга муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, К.Н.нинг вафоти муносабати билан Жанубий Корея миллий полиция агентлигининг масъул ходимлари билан доимий мулоқот олиб борилмоқда.

Жанубий Корея томонининг билдиришича, айни вақтда Ўзбекистон фуқаросининг ўлими юзасидан мутасадди соҳа вакиллари томонидан текширув ва экспертиза ишлари давом эттирилмоқда. Дастлабки текширув натижаларига кўра, унинг вафотида қотиллик аломатлари мавжуд эмас.

Қайд этилишича, Жанубий Корея ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ушбу ҳолатга тўлиқ ойдинлик киритилганидан сўнг қўшимча ахборот тақдим этилади.

Шу билан бирга, текширилмаган, ёлғон ёки ваҳима чиқарувчи маълумотларни тарқатиш қонунчиликка мувофиқ маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши эслатилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид