Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туризм соҳаси иштирокчиларига янги имтиёзлар берилади
Ўзбекистонда, хусусан Самарқанд вилоятида туризмни ривожлантириш мақсадида соҳа иштирокчилари учун қатор имтиёз ва субсидиялар жорий этилади.
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 18 март куни Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда маълум қилди.
Қайд этилишича, 1 апрелдан бошлаб маҳаллий туроператорларга янги қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилади. Жумладан, уч ой давомида жалб қилинган ҳар 1 минг нафар хорижий турист учун давлат бюджетидан 5 минг долларгача субсидия ажратилади.
Шунингдек, туроператорлар томонидан тўланган қўшилган қиймат солиғининг ярми кэшбек сифатида қайтарилади.
Яна бир янгилик сифатида, ижтимоий тармоқларда 5 миллиондан ортиқ кузатувчиси бўлган 50 нафар хорижий блогер учун Ўзбекистонга етти кунлик бепул турпакет тақдим этилади.
Бундан ташқари, дунёдаги йирик онлайн сайёҳлик платформаларида Ўзбекистон туризм салоҳиятини тарғиб қилиш билан боғлиқ харажатлар ҳам қоплаб берилиши белгиланган.
Мазкур чора-тадбирлар мамлакатга хорижий туристлар оқимини ошириш ва туризм соҳасини янада ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
08:34 / 22.05.2026
Қайта ишланган маҳсулотларга божхона имтиёзлари қўлланади
18:02 / 27.04.2026
Кюрасао банкнотаси 2025 йилда дунёдаги энг яхшиси деб топилди
10:36 / 23.04.2026
Ёш фермерлар ва тадбиркорлар учун янги имтиёзлар жорий этилади
10:55 / 18.04.2026