Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ўзбекистонлик ишчиларнинг 2 миллион рубл иш ҳақи ундириб берилди
Ватандошларнинг мурожаатлари асосида ўтказилган ўрганишлар натижасида Тоболск шаҳридаги корхоналардан бири 26 нафар фуқаронинг феврал ва март ойлари учун иш ҳақини асоссиз равишда ушлаб қолгани аниқланган.
Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари Тюмен вилоятининг Тоболск шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонликлар билан учрашувлар ўтказди.
Ватандошларнинг мурожаатлари асосида ўтказилган ўрганишлар натижасида “САДКОМ” МЧЖ томонидан 26 нафар фуқаронинг феврал ва март ойлари учун иш ҳақи асоссиз равишда ушлаб қолингани аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан объектнинг бош пудратчиси раҳбарияти ва иш берувчилар иштирокида музокаралар ўтказилди. Мулоқот якунида иш берувчилар иш ҳақи тўланмаганини тан олиб, мавжуд қарздорликни бартараф этишга келишилди.
Музокаралар натижасида 26 нафар ўзбекистонлик ишчининг жами 2 миллион рубл миқдоридаги маоши ҳисобланиб, яқин кунларда уларнинг банк ҳисоб рақамларига ўтказиб берилиши таъминланди.
Бундан ташқари, аввалроқ мазкур ташкилотдан иш ҳақини ололмай кетган яна 80 нафарга яқин фуқаронинг қарздорликлари ҳам яқин ҳафта ичида тўлаб берилиши бўйича қатъий келишувга эришилди.
Мавзуга оид
12:12
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
18:06 / 08.06.2026
Россияда мигрантларни тиббий кўрикдан ўтказиш муддати қисқартирилади
11:00 / 08.06.2026
Исроилда хавфсизлик вазияти кескинлашиши мумкин — элчихона
17:43 / 04.06.2026