Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорларга солиқ органлари номидан сохта хатлар келмоқда
Сўнгги кунларда тадбиркорларга солиқ органлари номидан юборилаётган сохта электрон хатлар кўпайди. Мутахассислар бундай хабарлардаги ҳаволаларни босиш ёки файлларни очиш шахсий ва банк маълумотларининг ўғирланишига, ҳатто ҳисобдаги маблағларни йўқотишга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси ҳамда йирик солиқ тўловчилар инспекцияси номидан юборилаётган айрим электрон хатлар расмий тизимда рўйхатдан ўтмаган. Ушбу хабарлар ортида фирибгарлар турган бўлиб, улар орқали қурилмаларга зарарли дастурлар юкланиши, шунингдек, фойдаланувчиларнинг шахсий ва молиявий маълумотлари қўлга киритилиши мумкин.
Қайд этилишича, айни шундай ҳолатлар орқали карта маълумотлари ўғирланиб, ҳисобдаги пулларни ечиб олиш ҳолатлари ҳам кўпаймоқда. Шу боис тадбиркорлар ҳар қандай шубҳали хат ва хабарларга нисбатан жуда эҳтиёткор бўлиши керак.
Эслатилишича, солиқ органларининг барча расмий хабарлари фақат шахсий кабинет орқали юборилади. Бошқа манбалардан келган шубҳали хатларга ишониш, улардаги ҳаволаларни босиш, файлларни очиш ёки маълумот киритиш хавфли ҳисобланади.
Мавзуга оид
09:01 / 02.06.2026
Рақобат қўмитаси тадбиркорларни хавф даражаси бўйича баҳолайди
09:35 / 20.05.2026
Янги тадбиркорларга солиқ ҳисоботини топшириш хизмати бепул бўлади
13:25 / 24.02.2026
«Янги авлод тадбиркорлари» дастурида 40 минг ёшлар бизнесга ўқитилади
15:58 / 21.01.2026