Бизнес | 23:36 / 29.04.2026
2991
2 дақиқада ўқилади

АҚШда «опиум эпидемияси»га сабаб бўлган фармацевтика компанияси ёпилади

АҚШ федерал суди Purdue Pharma фармацевтика компаниясини «опиум эпидемияси»да ўйнаган роли учун қўшимча 5,5 миллиард доллар жаримага тортди. Шу билан бирга, компания жорий йилнинг 1 май куни ўз фаолиятини тугатишини эълон қилди.

Фото: George Frey/Bloomberg via Getty Images

2020 йилда компания ўзининг OxyContin оғриқ қолдирувчи дори воситаси сотувини кўпайтириш мақсадида федерал тартибга солувчи органларни алдаганликда ва шифокорларга пора берганликда айбдор деб топилди. Бу дори таркибида наркотик моддалар бўлган. Бу сумма суд томонидан компания АҚШ федерал ва маҳаллий ҳукумати билан келишувга кўра тўлашга рози бўлган 7,4 миллиард долларга қўшимча равишда тайинланди.

«Опиум эпидемияси» билан боғлиқ жанжал 2018 йилда бошланган. Расмийларнинг опиоид анальгетикларнинг тарқалишини назорат қилишдаги сустлиги ва фармацевтлар томонидан етарлича огоҳлантиришлар йўқлиги сабабли, АҚШда 1990-йилларнинг охиридан бошлаб, бундай дориларни истеъмол қилиш кескин ошди. 1950-йилларда ака-ука Саклер томонидан ташкил этилган ва OxyContin препаратини ишлаб чиқарган Purdue Pharma саноат етакчиларидан бирига айланди. 2019 йилда кўплаб штатлар ҳукумати компанияга даъво қилганидан сўнг, у банкротлик тўғрисида ариза берди.

Суд қарорига изоҳ берар экан, компания жорий йилнинг 1 май куни фаолиятини тўхтатиши ва деярли барча активлари фаолияти «опиоид эпидемияси» оқибатларига қарши курашишга қаратилган янги ташкил этилаётган Knoa Pharma LLC компаниясига ўтказилишини маълум қилди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид