Туризм | 19:02
3182
1 дақиқада ўқилади

Тайландга 60 кунлик визасиз кириш тартиби бекор қилинди

Эндиликда аксарият мамлакатлар учун 30 кунлик, айрим мамлакатлар учун эса 15 кунлик визасиз тартиб жорий этилади.

Фото: AP

Тайланд ҳукумати мамлакатга визасиз кириш ҳамда чегарада виза бериш (Visa on Arrival) тизимига ўзгартириш киритиш таклифини маъқуллади.

«Вазирлар маҳкамаси 90дан ортиқ мамлакат учун жорий этилган 60 кунлик визасиз режимни бекор қилиш ва аввалги тартибга қайтиш тўғрисида қарор қабул қилди», деди мамлакат туризм ва спорт вазири Сурасак Пханчаренворакул.

Ҳужжатга мувофиқ, 93 давлат, шу жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун Таиландга кириш учун жорий этилган 60 кунлик визасиз тартиб бекор қилинади.

Мазкур тартиб 2024 йил 15 июлда пандемиядан сўнг туризмни тиклаш мақсадида киритилганди.

Унинг ўрнига аксарият мамлакатлар учун 30 кунлик, айрим мамлакатлар учун эса 15 кунлик визасиз тартиб жорий этилади.

Ушбу қарор маҳаллий “Royal Gazette”да эълон қилингач, орадан 15 кун ўтиб амал қила бошлайди.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид