Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфондан фойдаланиш тақиқланди
Янги фармоннинг мақсади «Толибон» вакиллари ва амалдорлар томонидан интернетдан нотўғри фойдаланиш ва «ахлоққа зид контентни» кўришнинг олдини олиш экани таъкидланмоқда.
Афғонистоннинг «Толибон» ҳаракати раҳбари Ҳайбатулла Охундзода гуруҳ вакиллари ва давлат хизматчиларига смартфондан фойдаланишни тақиқловчи фармонни имзолади. Қоидабузарлар ҳарбий суд олдида жавоб беради, деб ёзди Afghanistan International нашри тегишли ҳужжатга таяниб.
«Толибон» ва ҳукумат вакиллари бир-бири билан боғланиш учун фақат «оддий телефон»дан фойдаланиши керак. Смартфон ишлатиш жиноятга тенглаштирилади, қоидабузарларга ҳарбий суд томонидан иш қўзғатилади. Бироқ, тақиқни бузганларга қандай жазо берилиши номаълум.
Таъкидланишича, янги фармоннинг мақсади «Толибон» вакиллари ва амалдорлар томонидан интернетдан нотўғри фойдаланиш ва «ахлоққа зид контентни» кўришнинг олдини олишдир.
Охундзода 2025 йилдаёқ афғонларни замонавий гаджетлардан фойдаланиш вақтини камайтиришга чақирган эди. Мамлакат ҳукумати олий таълим вазири Нидо Муҳаммад Надим эса смартфонларни «мусулмонларнинг асосий душманларидан бири» деб атади. Ўтган йилнинг октябрь ойида амалдор замонавий алоқа қурилмаларини университетга олиб келиш мумкин эмаслигини, фақат олий ўқув юртлари ректорлари ва ўқув марказлари раҳбарлари учун истисно қилиш мумкинлигини айтган эди.
Мавзуга оид
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
09:00 / 03.06.2026
“Толибон” ва Россия: ҳарбий яқинлашув нимани англатади?
21:38 / 27.05.2026
Россия ва «Толибон» ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишувга эришди
18:25 / 25.05.2026