Ўзбекистон | 15:32
1843
2 дақиқада ўқилади

Андижонда 4 нафар эгизак дунёга келди

Андижон шаҳрида 4 нафар эгизак — уч ўғил ва бир қиз дунёга келди. ССВ она ва чақалоқлар тиббиёт ходимлари назоратида экани ва ўзларини яхши ҳис этаётганини маълум қилди.

Фото: ССВ

Андижонда 4 нафар эгизак – уч нафар ўғил ва бир қизалоқ дунёга келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон вилояти филиалида 4 нафар эгизак дунёга келди», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Aндижон шаҳридаги «Ғайрат» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Одинахон Муҳаммаджонова 2 июн куни кўп ҳомилалик ташхиси билан мазкур муассасага қабул қилинади.

Орадан бир неча кун ўтиб, муддатидан илгари туғуруқ ташхиси билан кесарча кесиш амалиёти бажарилган.

Туғуруқ жараёни филиалнинг малакали акушер-гинеколог, неонатолог ва реаниматологлари томонидан муваффақиятли ўтказилган.

  • Биринчи чақалоқ – ўғил, вазни 2415 гр, бўйи 44 см.
  • Иккинчи чақалоқ – ўғил, вазни 1730 гр, бўйи 37 см.
  • Учинчи чақалоқ – ўғил, вазни 2405 гр, бўйи 44 см.
  • Тўртинчи чақалоқ – қиз, вазни 1885 гр, бўйи 39 см.

Айни пайтда она ва чақалоқлар аҳволи яхши, улар шифокорлар назоратида. 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид