Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энг яхши AI стартаплар Президент соврини учун курашади
Ўзбекистонда сунъий интеллект соҳасидаги истиқболли стартапларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Президент соврини учун «President AI Award» танлови ўтказилади. Ғолиблар пул мукофотлари, инвестиция жалб қилиш имконияти ҳамда халқаро бозорларга чиқиш учун қўшимча кўмакка эга бўлади.
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «Сунъий интеллект йўналишида энг яхши стартап» (President AI Award) танловини ташкил этиш тартибини тасдиқлади.
Қарорга мувофиқ, танлов мамлакатда сунъий интеллект технологияларига асосланган инновацион ғоялар ва стартапларни қўллаб-қувватлаш, технологик ечимларни амалиётга жорий этиш ҳамда соҳада иқтидорли ёшларни рағбатлантиришга қаратилган.
Танлов сунъий интеллект технологияларини қўллаш, рақамли маҳсулотлар ва хизматлар яратиш, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш, молия, саноат, логистика ва бошқа устувор соҳалар учун инновацион ечимлар ишлаб чиқиш каби йўналишларни қамраб олади.
Белгиланган тартибга кўра, ғолиб жамоаларга қуйидаги миқдорда мукофотлар тақдим этилади:
-
1-ўрин учун — 100 минг АҚШ доллари;
-
2-ўрин учун — 60 минг АҚШ доллари;
-
3-ўрин учун — 40 минг АҚШ доллари.
Шунингдек, танлов ғолиблари ўз лойиҳаларини ривожлантириш учун инвестиция жалб қилиш имкониятига ҳам эга бўлади. Лойиҳаларни молиялаштиришда венчур жамғармалар ва хусусий инвесторлар иштирок этиши кўзда тутилган.
Танлов бир неча босқичда ташкил этилади. Саралаш жараёнларида мутахассислар томонидан лойиҳаларнинг технологик янгилиги, иқтисодий самарадорлиги, бозор салоҳияти ва амалий аҳамияти баҳоланади.
Ҳукумат қарори билан мазкур танловни ҳар йили ўтказиш, унинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш ҳамда сунъий интеллект соҳасида миллий стартап экотизимини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланди.
Мавзуга оид
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
09:05 / 06.06.2026
Қурилиш соҳасида сунъий интеллект жорий этилади
20:12 / 05.06.2026
Машиналар исёни яқинми? — Anthropic компанияси сунъий интеллект тизимларини секинлаштиришга чақирди
08:57 / 02.06.2026