Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда Tico юк машинаси йўлига чиқиб кетди
Навоий вилоятининг Нурота туманида Tico ва Sinotruk юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Tico ҳайдовчиси иккинчи даражали йўлдан чиқиб, асосий йўлдаги юк машинасига йўл бермаган. Ҳодиса оқибатда Tico ҳайдовчиси вафот этган.
Навоий вилоятининг Нурота туманида Tico ва Sinotruk русумли юк машинаси иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди.
Вилоят ЙҲХБ хабар беришича, ҳодиса 3 июн куни соат 08:30 лар атрофида Нурота тумани «Тинчлик» МФЙ ҳудудидан ўтувчи D-191 Қизилқум ҳалқа йўлининг 86-километрида содир бўлган.
Tico ҳайдовчиси иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланиб келиб, асосий йўлда ҳаракатланаётган Sinotruk юк машинасига йўл бермасдан ҳаракатланиб, унга бориб урилган.
Tico ҳайдовчиси олинган тан жароҳатлари туфайли олган туман шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.


Ҳодисадан сўнг маҳаллий аҳоли билан учрашув ўтказилиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари муҳокама қилинган. Шунингдек, сайёр қабулда фуқаролар томонидан йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича билдирилган таклифларни амалга ошириш юзасидан масъулларга топшириқлар берилган.
Мавзуга оид
14:02
Қозоғистонда ЙТҲга учраган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
08:53 / 05.06.2026
Тиббиёт бирлашмасига ишга киритишни ваъда қилган тиббиёт ходимлари ушланди
15:21 / 03.06.2026