Иқтисодиёт | 12:12
1349
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари май ойида 307 млн долларга камайиб, 1 июн ҳолатига 70,58 млрд долларни ташкил этди. Ўтган ой давомида захираларнинг валюта қисми 1,4 млрд долларга қисқарди. Олтин қисмининг физик ҳажми тахминан 9 тоннага ошган бўлса-да, қиймати 156 млн долларга камайди.  

Фото: Getty Images

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари май ойида 307,3 млн долларга камайиб, 1 июн ҳолатига 70,58 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк тақдим этган ҳисоботда келтириб ўтилган.

Ўтган ой давомида захираларнинг валюта қисми 1,4 млрд долларга, олтин қисмининг қиймати 156 млн долларга қисқарди. Ўз навбатида захиралар таркибида олтиннинг физик ҳажми 13,3 млн троя унциядан 13,6 млн троя унцияга етган.

Регулятор инвестиция киритган қимматли қоғозлар портфели эса кескин ошиб, 1,5 млрд доллардан 2,8 млрд долларгача кўпайган.

«Ўзбекистоннинг ялпи халқаро захиралари ҳажми 2026-йил май ойида 307,3 млн долларга камайди. Хусусан, ой давомида олтин нархининг  4625,80 доллардан 4516,85 долларгача тушишининг таъсири 1,5 млрд долларни ташкил этди», дейилади МБ изоҳида.

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид