Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ва Нетаньяҳуга ордер берган прокурор вақтинча ишдан олинди
Халқаро жиноят суди (ХЖС) бош прокурори Карим Хонга нисбатан жинсий таъқиб ҳақидаги айбловлар бўйича текширув олиб борилаётгани муносабати билан уни лавозимидан четлатиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Қарор дарҳол кучга кирган.
Халқаро жиноий суднинг Рим статути иштирокчи давлатлари ассамблеяси бюроси томонидан қабул қилинган қарор ҳақида 8 июнь куни суднинг расмий сайти орқали маълум қилинди.
Баёнотга кўра, Карим Хоннинг ваколатлари вақтинча тўхтатилган бўлиб, унинг иши юзасидан якуний қарор кейинроқ Рим статути иштирокчи давлатлари ассамблеяси томонидан қабул қилинади.
56 ёшли Карим Хон сўнгги йилларда Халқаро жиноят судининг энг кўзга кўринган шахсларидан бири сифатида танилган. У 2023 йилда Россия президенти Владимир Путин ҳамда Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Мария Львова-Беловага нисбатан ҳибсга олиш ордери чиқарилишини таъминлаган эди.
2024 йилда эса унинг ташаббуси билан Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу ва мамлакатнинг собиқ мудофаа вазири Йоав Галантга нисбатан ҳам ҳибс ордерлари чиқарилган.
Бироқ ўша йилнинг ўзида ХЖС ходималаридан бири Карим Хонни жинсий таъқибда айблади. Аёлнинг таъкидлашича, прокурор узоқ вақт давомида унга нисбатан ноўрин ҳаракатлар қилган ва жинсий хусусиятга эга муносабатларга мажбурлашга уринган.
Ушбу айбловлар ортидан Рим статути иштирокчи давлатлари ассамблеяси томонидан мустақил текширув бошланган. 2025 йил май ойида Карим Хон тергов жараёни тугагунига қадар маъмурий таътилга чиқиши ва ўз вазифаларини бажармаслиги маълум қилинган эди.
Карим Хон эса ўзига қўйилаётган барча айбловларни рад этиб келмоқда. Унинг таъкидлашича, айбловлар ҳақиқатга тўғри келмайди ва у тергов билан ҳамкорлик қилишга тайёр.
Кузатувчилар фикрича, мазкур қарор Халқаро жиноят суди тарихидаги энг резонансли воқеалардан бири бўлиб, ташкилотнинг нуфузи ва фаолиятига жиддий эътибор қаратилишига сабаб бўлмоқда.
Мавзуга оид
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
20:04 / 08.06.2026
Киевга Зеленский билан учрашувга борган россиялик тадбиркор Роман Абрамович бўлиб чиқди
10:25 / 08.06.2026
Зеленскийнинг мактуби: дипломатик қадамми ёки стратегик зарбами?
08:40 / 06.06.2026