Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суд ходимларининг даромад ва мол-мулки декларация қилинади
Ўзбекистонда суд аппарати ходимлари ва уларнинг оила аъзолари даромадлари ҳамда мол-мулкини декларация қилиш тизими жорий этилади. Шунингдек, суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш билан шуғулланувчи Комплаенс назорат хизмати ташкил этилади.
Президентнинг «Судларда комплаенс назорат тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, суд аппарати ходимлари орасида коррупциянинг олдини олиш, манфаатлар тўқнашувини аниқлаш ва тартибга солиш учун Олий суд тизимида Комплаенс назорат хизмати ташкил этилади. Мазкур хизмат коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш, суд аппарати ходимларининг касб этикасига риоя этишини мониторинг қилиш ҳамда ишга қабул қилиш жараёнларида шаффофликни таъминлаш билан шуғулланади.
Фармон билан суд аппарати ходимлари, шунингдек уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тизимини жорий этиш вазифаси белгиланди. Бундан ташқари, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини декларация қилиш механизми ҳам ишга туширилади.
Белгиланган режага мувофиқ, 2027 йил 1 майга қадар суд аппарати ходимлари томонидан декларацияларни тақдим этиш, уларни текшириш ва таҳлил қилишнинг автоматлаштирилган электрон тизими ишга туширилади.
Шу билан бирга, суд тизимида коррупция, шубҳали схемалар ва интизом бузилишларига олиб келувчи омилларни аниқлашга хизмат қилувчи коррупциявий хавф-хатарларни бошқариш электрон ахборот тизими ҳам яратилади.
Фармон суд тизимида шаффофликни ошириш, коррупцияга қарши курашиш механизмларини кучайтириш ва жамоатчиликнинг судларга бўлган ишончини мустаҳкамлашга қаратилган.
Мавзуга оид
09:45
Суд Трампнинг виза сиёсатига қарши қарор чиқарди
17:12 / 04.05.2026
«БААнинг мустақиллик декларацияси» – Амирликлар OPEC'дан чиқишига фақат уруш сабаб эмас
10:05 / 01.04.2026
Қарздор мол-мулкини сотиш ва хатлашда янги қоидалар жорий этилади
09:58 / 01.04.2026