Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суратни видео қиладиган смартфонлар: янги HONOR 600 серияси тақдим этилди
200MP камера ва 7000 мA·соат батарея билан жиҳозланган ушбу қурилмалар смартфонни оддий алоқа воситасидан контент яратиш платформасига айлантириши билан ажралиб туради. У фойдаланувчига мураккаб таҳрир дастурларисиз ҳам профессионал кўринишдаги видеолар тайёрлаш имконини беради.
HONOR 600 сериясининг энг кўп эътибор қозонган янгилиги AI Image to Video 2.0 функциясидир. Бу технология оддий суратни бир неча сонияда қисқа видеога айлантиради. Фойдаланувчи матн ёзиши ёки бир нечта расм юклаши кифоя: сунъий интеллект видеони автоматик тайёрлайди. Мазкур жиҳат, айниқса, ижтимоий тармоқлар учун контент тайёрлайдиган фойдаланувчиларга қулайлик беради.

Серия камераси 200 мегапикселли Ultra-clear Night Camera билан жиҳозланган. У кун ёруғида ҳам, тунда ҳам юқори даражадаги тиниқликда суратга олишга мўлжалланган. Компания бу тизимни мобил фотографиядаги янги босқич деб таърифламоқда.
Батарея масаласида ҳам ўсиш бор: HONOR 600 7000 мA·соат сиғимли аккумулятор билан тақдим этилган. Ишлаб чиқарувчига кўра, ушбу русумдаги телефонни икки кунгача қувватлашсиз ишлатиш мумкин. Шунга қарамай, қурилма нисбатан юпқа дизайнни сақлаб қолган.

Экран ҳам янгиланган: 120 Гц янгиланиш тезлиги ва 8000 нитгача ёрқинликка эга дисплей қуёшли шароитда ҳам қулай фойдаланиш имконини беради.
HONOR фақат телефонни тақдим этиш билан чекланмаган. Янги серия билан бирга компания AIoT экотизимини ҳам ривожлантирмоқда. Бу тизимда смартфон, соат, қулоқчин ва планшетлар бир-бири билан боғланган ҳолда ишлайди ва истеъмолчи учун ягона “ақлли муҳит” яратади.

Шунингдек, HONOR Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси билан ҳамкорлик ишларини олиб бораётгани ҳам маълум қилинди. Мазкур ҳамкорлик доирасида спорт ва технологияни бирлаштирган лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган.

HONOR 600 серияси 4 июндан сотувга чиқади. Қурилмалар конфигурациясига қараб 6,7 млн сўмдан 10,9 млн сўмгача бўлган оралиқда сотилиши кутилмоқда.
Мутахассислар фикрига кўра, HONOR 600 серияси смартфонлар бозорида асосий рақобатни фақат техник кўрсаткичлар эмас, сунъий интеллект асосидаги имкониятлар белгилаб бераётганини яна бир бор тасдиқламоқда.
HONOR 600 серияси ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин:
HONOR Uzbekistan’нинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг:
Facebook: fb.com/honoruzbekistan
Instagram: @honoruzbekistan
Telegram: t.me/HonorUzbekistan
YouTube: youtube.com/@Honor-Uzbekistan
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:00 / 04.06.2026
HONOR 600 Ўзбекистонда AI-смартфонлар даврининг янги босқичини бошлаб беради
18:00 / 29.03.2026
Технология ва футбол чорраҳаси: HONOR ҳамда ЎФА ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди
19:00 / 27.03.2026
HONOR аёлларнинг кундалик ҳаётдаги ролига бағишланган кампаниясини тақдим этди
19:00 / 11.03.2026