Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда солиқ инспекторлари 5 минг доллар пора билан қўлга тушди
Тошкент шаҳрида икки нафар солиқ инспектори тадбиркорга савдо дўконларини ижарага олишда ёрдам бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилиб, ушбу маблағни олган вақтда қўлга олинди.
Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилишича, мазкур ҳолат ДХХнинг Cалл-марказига келиб тушган мурожаат асосида аниқланган. Тезкор тадбир ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган.
Терговга қадар маълумотларга кўра, Юнусобод тумани Солиқ инспекциясининг икки нафар инспектори ўзаро тил бириктириб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда тадбиркорга «Чилонзор буюм бозори комплекси» акциядорлик жамиятидан учта савдо дўконини ижарага олишда кўмак беришни ваъда қилган.
Улар ўз танишлари орқали тадбиркорга тегишли масъулияти чекланган жамиятнинг очиқ савдо тендерида ғолиб бўлишини таъминлаш ва ижара шартномаларини расмийлаштириб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида солиқ инспекторлари сўралган маблағни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ДХХ фуқароларни коррупция ва бошқа қонунбузилиш ҳолатлари ҳақида Хизматнинг 1520 қисқа рақами орқали хабар беришга чақирди. Қайд этилишича, мурожаат қилувчиларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.
Мавзуга оид
00:06 / 07.06.2026
Сурхондарёда 4000 доллар эвазига департаментга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
08:18 / 04.06.2026
1,5 гектар ерни «сотиш» баҳонасида 750 минг доллар сўраган шахс ушланди
16:01 / 02.06.2026