Ўзбекистон | 09:00
600
2 дақиқада ўқилади

Yandex Uzbekistan Top Employer 2026 мақомига сазовор бўлди

Top Employers Institute талқинига кўра, Yandex Uzbekistan 2026 йилда Ўзбекистондаги энг яхши иш берувчилардан бири деб эътироф этилди. Мазкур сертификат компаниянинг инсон ресурсларини бошқариш стратегияси, аниқ мақсадларга йўналтирилганлиги, ходимларнинг жалб қилинганлиги ва касбий ривожланиши орқали юқори самарали меҳнат муҳитини ярата олишини англатади.

Фото: Yandex Uzbekistan

Top Employers Institute дунёнинг 131 мамлакатида фаолият юритади. Ташкилот компанияларни кадрлар сиёсати, меҳнат муҳити, иқтидорли мутахассисларни жалб қилиш, ўқитиш ва ривожлантириш, хилмахиллик ва тенг имкониятлар, шунингдек, ходимлар фаровонлиги каби йўналишлар бўйича ўтказилган кенг қамровли баҳолаш натижалари асосида сертификатлайди.

Top Employers Institute бош директори Адриан Селигман шундай деди:

«Top Employer 2026 миллий сертификатига эга бўлиш Yandex Uzbekistan компаниясининг барқарор бизнес натижаларига хизмат қилувчи замонавий ва самарали меҳнат муҳитини шакллантиришга содиқлигини намоён этади. Биз мазкур компаниянинг Ўзбекистонда меҳнат маданиятини ривожлантиришга қўшаётган муҳим ҳиссасини эътироф этишдан мамнунмиз».

Сертификатланган компаниялар энг яхши иш берувчиларнинг глобал ҳамжамияти билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, инсон ресурсларини бошқариш соҳасидаги илғор амалиётлар бўйича таҳлилий маълумотлар ва эксперт баҳоларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Yandex Uzbekistan (Yango Group таркибига киради) — шаҳар мобиллиги, кўнгилочар хизматлар, бизнес учун рақамли ечимлар ва сунъий интеллект воситаларини қамраб олган кенг кўламли хизматларни тақдим этувчи жадал ривожланаётган технологик компаниядир. Компания Ўзбекистонда кундалик ҳаёт ва бизнес юритиш учун янада қулай муҳит яратишга ҳисса қўшмоқда.

Yandex Uzbekistan маҳаллий иқтидорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида IT соҳасидаги таълим дастурлари ва ёшларга замонавий кўникмаларни, жумладан, машинали ўқитиш технологияларини ўзлаштириш имконини берувчи ташаббусларга сармоя киритмоқда. Шунингдек, компания ёшларни профессионал ҳамжамиятлар билан яқин ҳамкорлик қилишга рағбатлантиради.

Бундан ташқари, Yandex Uzbekistan инклюзивлик тамойилларини илгари суриб, ўз хизматларини ногиронлиги бўлган инсонлар учун мослаштириш бўйича ҳам тизимли ишлар олиб бормоқда.

Моҳидил Абдуллаева
Тайёрлаган Моҳидил Абдуллаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид