Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар тизимлаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Norma’нинг ёзишича, қарор билан Адлия вазирлиги, Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида ўз ваколатлари доирасида фаолиятни амалга оширувчи давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ялпи хатловдан ўтказиш ва тизимлаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.
Қуйидагилар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштиришнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди:
- ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни бартараф этиш, энг аввало, тадбиркорлик фаолиятига нисбатан тартибга солиш юкини камайтириш, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни мақбуллаштириш;
- техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотларга уйғунлаштириш;
- жисмоний ва юридик шахсларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш билан боғлиқ муаммоларини таҳлил қилиб бориш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш орқали техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни такомиллаштириш;
- техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни халқаро норма ва стандартларга мувофиқлаштириш.
Ҳужжат билан Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш бўйича идоралараро комиссия таркиби тасдиқланди.
Қуйидагилар комиссия асосий вазифалари этиб белгиланди:
- комиссия таркибига кирувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўзаро келишилган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;
- лойиҳа офисини ташкил этиш, унинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик ёрдам кўрсатиш;
- техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш, таҳлил қилиш, қайта кўриб чиқиш ва заруратга қараб янгилаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
- техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органларининг маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талаблар белгилаш, қўллаш ва бажариш билан боғлиқ фаолиятига кўмаклашиш;
- техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги муаммоларни комплекс таҳлил қилиш, шунингдек Вазирлар Маҳкамасига, ваколатли давлат органлари ва ташкилотларига таклифлар киритиш ва бошқалар.
Ҳужжат билан Адлия вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг идоралараро комиссия ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган лойиҳа офисини ташкил этиш ҳақидаги таклифи маъқулланди.
Қарорда белгиланишича, лойиҳа офисининг молиявий барқарорлигига эришилгунга қадар, лекин 3 йилдан кўп бўлмаган муддатда уни сақлаш Адлия вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Давлат активларини бошқариш агентлигига Адлия вазирлиги билан биргаликда лойиҳа офиси текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилишини таъминлаш топширилди.
Мавзуга оид
08:51 / 30.10.2021
Норматив ҳужжатлар лойиҳаларини лингвистик экспертизадан ўтказиш тартиби белгиланди
07:59 / 25.10.2021
190та норматив-ҳуқуқий ҳужжат коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади
08:25 / 08.10.2021
Норматив ҳужжатлар лойиҳаларини лингвистик экспертизадан ўтказиш режалаштирилмоқда
08:01 / 01.07.2021