Жаҳон | 16:10 / 29.01.2023
50318
9 дақиқада ўқилади

Бахмут атрофидаги жанглар ва окоплардаги рус аскарлари жасадлари. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 339-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россия мудофаа вазирлиги Луҳанск областининг аннексия қилинган қисмидаги Новоайдар посёлкасига HIMARS орқали берилган зарба оқибатида 14 киши ҳалок бўлиб, 24 киши жабрланганини хабар қилди.
  • Халқаро олимпия қўммитаси россиялик ва беларуслик спортчилар 2024 йил Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиадага бетараф байроқ остида бориши мумкинлигини айтди. Украина эса бу ҳолда Ўйинларни бойкот қилиш эҳтимолини кўриб чиқади.
  • Россиянинг турли шаҳарларида 10 йил муддатлик биометрик хорижга чиқиш паспорти («загранпаспорт») расмийлаштириш вақтинча тўхтатилди.
  • Украинанинг Франциядаги элчиси Вадим Омелченконинг маълум қилишича, Ғарб мамлакатлари Украинага жами 321 та танк ваъда қилмоқда.
  • Украина президенти офиси маслаҳатчиси Михайло Подолякнинг айтишича, Украинага самолётлар ва узоқ масофага ҳаракатланувчи самолётлар бериш бўйича музокаралар бошланган ва тезлаштирилган режимда олиб борилмоқда.
  • Венгрия бош вазири Виктор Орбан Украинани Афғонистон билан тенглаштирди ва уни «ҳеч кимнинг ери эмас» деб атади. Венгрия элчиси Украина ТИВга чақирилди.

Северск атрофидаги окопларда ҳалок бўлган россиялик ҳарбийларнинг жасадлари

Асосан «Вагнер» отрядларидан иборат бўлган Россия кучлари июл ойидан буён Донбассдаги муҳим транспорт тугуни бўлмиш Бахмутга ҳужум қилмоқда. Украинларнинг бу истеҳкоми Краматорск, Словянск, Торецк ва Северск томон юришларни ҳам тўсиб туради. Фронт чизиғи Северскдан бир неча километр масофада жойлашган. Шаҳар ушбу йўналишдаги бошқа аҳоли яшаш манзиллари каби Россия артиллерияси томонидан ўққа тутиб келинмоқда. «Франс-Пресс» агентлиги 28 январ куни Северск атрофидаги фронт чизиғидаги окопларда ҳалок бўлган россиялик ҳарбийларнинг суратларини эълон қилди.

Украинларнинг «К-2» батальони аскари россиялик аскар жасади тепасида
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Константиновка ўққа тутилиши оқибатлари

28 январ куни Россия армияси Донецк областининг Константиновка шаҳрини ўққа тутди. Донецк области ҳарбий маъмурияти раҳбари Павел Кириленкога кўра, зарбалар турар жойлар кварталига берилган, натижада тўртта кўп қаватли уйлар, автомобил гаражи, меҳмонхона ва фуқаролар автомобиллари шикастланган. Константиновка ўққа тутилгач, Украина президенти Володимир Зеленский иттифоқчиларни Киевга узоқ масофага ҳаракатланувчи ракеталар етказиб беришга чақирди.

66 ёшли Нина Коваленко шаҳар ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлган 34 ёшли ўғли Михайлонинг жасади устида йиғламоқда
Andriy Dubchak / AP / Scanpix / LETA
Константиновкада россияликларнинг ракета зарбалари оқибатлари
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Қон кўлмагини ёпишга уринаётган киши
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Константиновка аҳолиси вакиллари россияликлар зарбаларидан кейин уй ҳовлисини тозаламоқда
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Часив Яр ўққа тутилишидан кейинги вайронгарчиликлар

27 январ куни Донецк области Бахмут районидаги Часив Яр шаҳри ўққа тутилди. Област маъмурияти раҳбари Павел Кириленкога кўра, ушбу ҳужум оқибатида икки киши ҳалок бўлиб, беш киши яраланган. Турар жой бинолари ва маъмурий бинолар, шунингдек автомобиллар шикастланган.

Часив Ярда яшовчи 83 ёшли Евгения Епифанова ракета зарбаларидан шикастланган уйида
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
73 ёшли Олександр Пихтиннинг уйига ракета келиб тушган. Фотода у бутун қолган совиткични очишга уринмоқда
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Часив Яр ўққа тутилиши вақтида вайрон бўлган квартирада челакда музлаб қолган сув
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Часив Ярдаги бошланғич мактаб томини ёриб ўтган ракета қисми
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

Новоайдарда вайрон бўлган шифохона

Россия мудофаа вазирлиги 28 январ куни Луҳанск областининг аннексия қилинган қисмидаги Новоайдар посёлкасидаги шифохонага зарба берилиши оқибатида 14 киши ҳалок бўлиб, 24 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берди. Вазирликка кўра, муассасада ҳарбий хизматчилар ва маҳаллий аҳоли вакиллари даволанган. Вазирлик хабарида шифохона HIMARS ракета тизимидан ўққа тутилгани айтилган. Киев бу баёнот юзасидан изоҳ бермади. ТАСС агентлиги вайрон бўлган шифохона суратларини эълон қилди.

Александр Река / ТАСС
Александр Река / ТАСС
Фавқулодда хизматлар ходимлари Новоайдар район шифохонаси ўққа тутилишидан вафот этган шахснинг жасадини олиб кетмоқда
Александр Река / ТАСС

Украин ҳарбийларининг Краматорскка қайтиши

Украин аскарлари Киевдан Краматорскка келмоқда. Краматорск ва қўшни Словянск Украина қуролли кучларининг Донбассдаги йирик гуруҳлари жойлашган марказлар ҳисобланади
Yasuyoshi Chiva / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик аскар Сергей Киевдан келган рафиқаси Нинани қарши олмоқда
Yasuyoshi Chiva / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий Киевдан келган рафиқаси билан кўришмоқда
Yasuyoshi Chiva / AFP / Scanpix / LETA

Украин ҳарбийларининг Бахмутдаги позициялари 

Украина армияси ҳарбий юк машинаси Бахмут яқинидаги йўлда ҳаракатланмоқда
Raphael La​fargue / Abaca / Sipa USA / Vida Press
Бахмут яқинида ўт очишга тайёрланаётган украиналик миномётчилар. Бу йўналишда икки ойдан буён шиддатли жанглар кечмоқда — вагнерчилар шаҳарни ўраб олиб, Краматорск ва Словянскка юриш бошлашга уринмоқда
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик аскар қўл миномёти учун мина узатмоқда. Кичик калибрли бўлишига қарамай, қўл миномётлари бу урушда энг кенг қўлланаётган артиллерия қуроли бўлиб қолмоқда — биринчи навбатда яширин позициядан ўт очиш имконияти ва амуниция муаммо эмаслиги туфайли
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик аскар ўз бошқарувидаги Т-64 танкида. Сўнгги ҳафталарда ғарблик ҳамкорлар Украинага ўз замонавий танкларини етказиб беришни ваъда қилди. Украинанинг Франциядаги элчиси хабар қилишича, Ғарб мамлакатлари Украинага жами 321 та танк ваъда қилган
Raphael Lafargue / Abac​a / Sipa USA / Vida Press

Фронт яқинидаги шаҳарлар ҳаёти

Донецк области Бахмут районининг Северск шаҳрида уй ертўласига кириш жойида турган аёл. Шаҳар Бахмутдан шимолга Лиманга ва шарққа — ёзда россияликлар эгаллаб олган Лисичанск ва Северодонецк шаҳарларига олиб борувчи йўллар кесишмасида жойлашган
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Северскдаги ҳовлида ҳосил бўлган ўра. Россия қўшини Северодонецк, Лисичанск ва Верхнекаменкини эгаллагач, туташув чизиғи Северскдан 15 километр масофадан ўтмоқда, шаҳар мунтазам равишда Россия артиллерияси нишонида туради
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Северскнинг стратегик жойлашуви, жумладан темирйўл станцияси мавжудлиги, уни артиллерия зарбаларининг доимий нишонига айлантирган. Отишмалар биринчи навбатда деразаларни синдиради, снаряд тушган жойлардан анча узоқдаги ойналар ҳам тўкилиб тушади
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Северскда яшовчи киши ўз квартирасидаги печкада ёқиш учун ўтин тайёрламоқда. Донецк областининг фронт чизиғига яқин кўплаб шаҳарларида марказий иситиш тизимлари ишламаяпти
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Северскдаги кўп қаватли уйдаги квартиралардан бирида ўтин ёқиладиган қўлбола печка. Бахмут районида сўнгги вақтларда ҳаво совиб кетган, ҳарорат кечалари Цельсий бўйича минус етти ва ундан қуйироққа тушмоқда
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Бомбапанагоҳда яшаётган қизча 

Донецк области шаҳарларидан бирида оиласи билан кўп қаватли уй ертўласидаги бомбапанагоҳда яшаётган Ани чизган суратлар
Mustafa Ciftci / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Аня уйдан бомбапанагоҳга олиб келган ўйинчоқлари билан
Mustafa Ciftci / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Донецк областидаги кўплаб оилалар қатори Анининг оиласи ҳам отишмалардан кўп қаватли уй ертўласига тушиб яширинишга мажбур бўлмоқда — бу ҳудудда интенсив жанглар ёздан буён тинмаяпти, фронт чизиғи эса ғарб томон силжиб бормоқда
Mustafa Ciftci / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Мавзуга оид