Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? Фанлар академияси изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда Оролбўйидан динозавр излари ва динозавр боласининг суяклари топилгани ҳақида хабар тарқалди.
Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлимига қарашли Қорақалпоқ табиий фанлар илмий тадқиқот институтининг геология лабораторияси мудири Иззет Аимбетов мазкур хабарларга изоҳ берди.
“Ўтган йилнинг сентябр ойида қорақалпоғистонлик олимлар билан ҳамкорлик қилиш истагида Словакиядан бир нечта палеонтолог олимлар келишди. Улар Оролбўйидаги кўплаб ҳудудларда тадқиқот олиб бориб, ноёб топилмаларни топишди. Улар орасида сувда яшайдиган динозаврнинг кичикроқ турининг суяги ҳам бор. Олимлар юртларига қайтиб кетишди ва жорий йилнинг апрель ойи бошида яна Қорақалпоғистонга келиб, тадқиқот ишларини давом эттириб, Устюртда динозавр изини топишди”, — дейди у.
Қайд этишича, динозаврнинг излари ерга ботиб, вақт ўтгани сайин геологик жараён натижасида тошга айланиб қолади. Ҳозир олимлар ана ўша тош изларни чуқур ўрганмоқда.
Мавзуга оид
07:05 / 20.08.2024
Оролбўйида иқлим ўзгариши оқибатини юмшатишга 80 млн доллар берилади
14:16 / 06.06.2024
Орол денгизи бўйлаб 42 км: Оролбўйида экомарафон бўлиб ўтади
11:27 / 13.05.2024
Оролбўйи табиат боғидаги фотоқопқонга чиябўрининг балиқ овлаш жараёни муҳрланди
10:11 / 29.04.2024