Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади
Делегацияга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилик қилади.
22 май куни Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтадиган марҳум президент Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби хабар берди.
Қайд қилинишича, делегацияга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилик қилади.
19 май куни Иброҳим Раисий Эрон шимолида вертолётдаги техник носозлик туфайли юз берган ҳалокатда вафот этди.
Ҳалок бўлганларнинг дафн маросимларини ташкил қилиш учун махсус қўмита тузилган. Унинг раҳбари этиб мамлакат вице-президенти Муҳсин Мансурий тайинланди.
Бундан ташқари, Эрон сайлов комиссияси матбуот котиби Муҳсин Исломийнинг айтишича, янги давлат раҳбари учун муддатидан олдинги сайлов 28 июнга белгиланган.
Мавзуга оид
20:12 / 28.09.2024
Эрон олий раҳнамоси «Ҳизбуллоҳ» раҳбари ўлдирилганидан кейин хавфсиз жойга кўчирилди
09:19 / 28.09.2024
Нетаняҳу БМТда Эронга Исроилнинг «қўли узунлиги» билан таҳдид қилди
12:10 / 26.09.2024
Трамп Эрон томонидан ўлдириш таҳдидлари ҳақида огоҳлантирилди
21:24 / 25.09.2024