Ўзбекистон | 16:51 / 05.06.2023
8394
4 дақиқада ўқилади

ADM Jizzakh заводида Кореянинг DMC компанияси билан ҳамкорликда автомобил қисмлари ишлаб чиқариш корхонаси қурилишига старт берилди

Фото: ADM Jizzakh

2023 йил 2 июнь куни махсус иқтисодий зонадаги ADM Jizzakh автомобиль заводи қурилиш майдончасида тантанали равишда вақт капсуласини жойлаш маросими ўтказилди. Тадбир Кореянинг DASAN DMC компанияси билан ҳамкорликда босим остида қуйиш усули билан автомобиль бутловчи қисмлари ишлаб чиқарадиган янги корхона қурилиши бошланиши муносабати билан ўтказилди. 

Жойланаётган идишнинг рамзий образи, янги қўшма корхонанинг қурилиши бўйича ишларнинг бошланишини ифодалади. ADM Jizzakhʼнинг ҳамкори сифатида Кореянинг DASAN DMC компанияси гавдаланди.

Қўшма корхонага режалаштирилган киритилувчи инвестициялар ҳажми 8,2 миллион АҚШ долларини ташкил этади. ADM Jizzakh етказиб берувчилари кластери қошидаги янги корхонада олд ва орқа бамперлар, эшик қопламалари, инструментал панеллар, марказий консоль ва бошқа йирик пластмассали бутловчи қисмлар, шунингдек, автомобиллар учун статик ва динамик резина қистирмалари ишлаб чиқарилади.

Ҳар икки томон вакиллари қутлов сўзлари билан чиқиш қилиб, лойиҳанинг муваффақиятли ва жадал ривожланиши юзасидан тилаклар билдирди. 

“Биз узоқ муддатли ҳамкорлигимизнинг дастлабки босқичидамиз ва биргаликдаги мақсадларимизга босқичма-босқич эришамиз! DMC Inc. компанияси томонидан барча керак бўлган техник ёрдам нафақат ишга тушириш босқичида, балки лойиҳамизни амалга ошириш жараёнида ҳам тақдим этилади!” - деди DMC компаниялар гуруҳи раиси ўринбосари Ёон Чооньюл.

Уларнинг чиқишларидан сўнг вақт капсуласининг тантанали жoйланиши амалга оширилди, унда нафақат компанияларнинг расмий вакиллари, балки Жиззах вилоятининг турли ташкилотларидан таклиф этилган меҳмонлар ҳам иштирок этдилар.

Вақт капсуласига ҳамкорлик меморандуми жойлаштирилди.

Шунингдек, тошга меморандум имзоланган сана ва корхоналарнинг номлари рамзий равишда ўйиб ёзилган лавҳ ўрнатилди.

ADM Jizzakh бу — Ўзбекистондаги автомобиль ишлаб чиқарувчи корхона. Яқин орада у, асосий мақсади ишлаб чиқаришни мамлакат ичида ривожлантириш бўлган автомобилсозликнинг энг йирик кластерларидан бирининг марказига айланиши керак. Ҳозирда ADM Jizzakh, Kia (Жанубий Корея) ва Chery (Хитой) брендлари остида 15 хилдаги моделларни ишлаб чиқармоқда.  

Айни пайтда заводда бўяш, пайвандлаш ва йиғиш цехлари қурилиши якуний босқичидадир.  

DMC Inc, DASAN гуруҳи таркибида бўлиб, автомобиль саноати учун резина, пластмасса қисмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. DMC Inc компанияси сифатли ва бардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали халқаро бозорда ўзини намоён қила олгандир. Tesla, Ford, Hyundai, Kia, Volkswagen, Jac va шу каби брендлар DMC ҳолдингининг маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўллайдилар.

ADM Jizzakh автокомпонентлари кластерида йирик ўлчамли эҳтиёт қисмларни маҳаллийлаштиришни кенгайтириш Ўзбекистон Республикасида автомобилсозлик саноатини ривожлантиришнинг мантиқий давомидир. Янги технологияларни жорий этиш, маҳаллийлаштиришни ривожлантириш, автоматлаштириш даражасини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш, корхонанинг бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш ва келажакда барқарор ўсишни таъминлаш имконини яратади.

Телефон: (+998) 71−202−69−99.

Instagram:@admjizzakh

YouTube: ADMJizzakh

 

Реклама

Мавзуга оид