Спорт | 09:25 / 10.03.2018
14672
1 дақиқада ўқилади

Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг расмий мадҳияси тақдим этилди

Фото: EPA/Boglarka Bodnar

Америкалик қўшиқчи Жейсон Деруло Россияда бўлиб ўтадиган 2018 йилги жаҳон чемпионати расмий мадҳиясини тақдим этди. Қўшиқ артистнинг youtube’даги расмий каналида эълон қилинган.

Деруло қўшиқни турнирнинг очилиш маросимида - 14 июнь куни «Лужники» стадионида, Россия – Саудия Арабистони учрашувидан аввал ижро этиб беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФИФА Саудия Арабистони ва Қатар ўртасидаги сиёсий ихтилофдан ташвиш билдираётгани ва у билан боғлиқ сабабларга кўра, Саудия Арабистонини 2018 йилги жаҳон чемпионатига қўймаслиги мумкин экани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид