Андижон шаҳридаги янги кўриниш кашф этган қадимий масжиддан репортаж
Андижон шаҳрида уч йилдан бери капитал-реконструкция ишлари олиб борилган Бош жоме масжиди президент Шавкат Мирзиёев ташрифи давомида фойдаланишга топширилиб, 18 июн куни бу ерда жума намози адо қилинди. У бир вақтнинг ўзида 15 минг намозхонга хизмат қиладиган водийдаги энг катта масжидга айланди.
Янги бино қадимий чор айвон ва чор дарвоза услубида барпо этилган. Унинг икки четида баландлиги 54 метрлик миноралар, асосий бинонинг тепа қисмида диаметри 18 метрли гумбаз қурилган.
17 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи давомида жоме масжидини бориб кўрди. Шу ерда уламо ва имом-хатиблар билан мулоқот бўлди.
- Ҳамма жойларда муқаддас зиёратгоҳларни обод қилиш, янги масжид ва маърифат марказлари қуришга эътибор қаратяпмиз. Бундай хайрли ишларни давом эттирамиз. Мўмин-мусулмонлар бу ерга келиб, ибодатларни эмин-эркин бажариб, шукроналик билан халқимизни дуолар қилса, нур устига нур, - деди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
11:20 / 10.09.2024
«Мана қизил чироқда ўтган иплос шўпир, шуни қарғанглар» — Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи
17:08 / 30.08.2024
Тошкентдаги Мулла Холмирза ота масжиди замонавий кўринишда қайта қурилмоқда
10:22 / 05.08.2024
Андижонда юк машинаси темирйўл кўприги устунига бориб урилди
19:16 / 03.08.2024