Маккада мушкул вазиятда қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистоннинг Жиддадаги Бош консулхонаси дипломатлари кўмагида Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида қийин молиявий аҳволда қолган А.Р. оиласи бағрига қайтарилди.
Бош консулхона маълумотига кўра, Г.М. Саудия Арабистонига умра амалларни бажариш мақсадида борган турмуш ўртоғи А.Р. моддий томондан қийин аҳволда қолгани сабабли унга ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилган.
А.Р. Саудия Арабистонига умра амалларини бажариш мақсадида Ўзбекистондан 30 март куни велосипедда йўлга чиққан. У Ўзбекистондан Россияга, у ердан Гуржистонга борган. Гуржистон чегарачилари томонидан у келган жойига, Россияга қайтариб юборилган. Шундан сўнг А.Р. "Владикавказ – Истанбул – Жидда" йўналиши бўйича Саудия Арабистонига етиб келган.
Маълум бўлишича, Маккада бўлган вақтида унинг буюмлари ва тегишли ҳужжатлари бўлган сумкалари ўғирлаб кетилган.
Бош консулхона вакиллари Маккадаги ўзбекистонлик фуқаролар ёрдамида А.Р. топишга эришди ва унга Ўзбекистонга қайтиш учун гувоҳнома расмийлаштирилди. Шунингдек, фаол ватандошлар кўмагида "Мадина-Тошкент" йўналишидаги авиақатновга чипта сотиб олиб берилди.
У шу йил 17 май куни соғ-саломат оиласи бағрига қайтди.
Мавзуга оид
12:40 / 27.09.2024
Тошкентда Ўзбекистон-Саудия Арабистони ишбилармонлар форуми ўтказилиши мумкин
23:45 / 26.09.2024
Саудия Арабистони нефт қазиб чиқаришни ошириб, Россия бюджетига зарба беришга тайёрланмоқда
13:38 / 24.09.2024
Саудиянинг аср лойиҳасига айланиши кутилган Vision 2030 дастури қийинчиликларга дуч келди
08:20 / 11.09.2024