Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:28 / 11.02.2016
1848
1 дақиқада ўқилади
Нидерландияликлар чегарада назоратни кучайтириш учун махсус бўлинмалар ташкил этишади
Нидерландия ҳукумати мамлакат чегараларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида махсус тезкор отрядларни ташкил этишади. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар берган.
Қайд этилишича, бу лойиҳани "имкон қадар тезроқ амалга ошириш" кўрсатмаси берилган. Ундан асосий мақсад миграцион инқироз билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган муаммоаларни ҳал қилиш ҳисобланади.
Бундан олдинроқ, Нидерландия ҳукумати автойўлларнинг чегара қисмида назоратни кучайтириши тўғрисида хабар қилинганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш