Жаҳон | 00:13 / 26.10.2016
10343
1 дақиқада ўқилади

Москва Ироқ ва Ливиянинг ҳарбий ёрдам ҳақидаги илтимосини кўриб чиқади

Фото: ТАСС

Москва Ироқ ва Ливиядан ҳарбий ёрдам ҳақидаги илтимос тушса, уни кўриб чиқади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов маълум қилди, деб хабар бермоқда "Интерфакс" ахборот агентлиги. 

Богдановнинг айтишича, ҳозирча бу давлатлар бу ҳақда илтимос юбормаган.

"Биздан бошқа давлатлардаги ироқлик ва ливияликлар "бизнинг ҳудудимизда террорчиларга қарши курашга қўшиласизми?" деб сўрашмоқда. Биз уларга "сизлардан расмий мурожаат келмади" деб айтмоқдамиз. Агар бундай мурожаатлар келса, бизнинг раҳбарият уларни синчковлик билан кўриб чиқади", деб айтди Богданов.

Ҳозирда Ироқда террорчиларга қарши АҚШ бошчилигидаги коалиция курашмоқда.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид