Жамият | 22:05 / 10.02.2017
7895
1 дақиқада ўқилади

Канадада самолёт фалокатга учради

10 февралда Канаданинг марказий қисмида самолёт фалокатга учради. Бу ҳақда CBC телерадиокомпанияси хабар берди

Воқеа Виннипег шаҳридан жануби-ғарб томон 45 км узоқликда жойлашган Бранкилд аҳоли пунктида содир бўлган. 

Воқеа жойига Канаданинг транспортдаги хавфсизлик бошқармаси терговчилари юборилганлар. Бошқармада самолётнинг ўлчами ва жабрланганлар борлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид