Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг қарийб 3,5 млн аҳолиси 2017 йилда қашшоқ ҳудудлардан кўчирилади
Хитой ҳукумати жорий йилда мамлакатнинг энг қашшоқ туманларида яшовчи 3,4 миллион кишини бошқа жойга кўчирмоқчи. Бу ҳақда "Синьхуа" агентлиги хабар берди.
Бундай чора Хитойда қашшоқликни тугатиш бўйича Давлат ривожланиш ва ислоҳотлар қўмитаси дастури билан ўтказилмоқда. Қўмита маълумотига кўра, 2016 йилда Хитойнинг 22 вилоятидаги қишлоқ жойлардан шаҳарларга 2,49 миллион киши кўчирилган. Фуқаролар уй-жой билан таъминланиб, транспорт ва ижтимоий инфратузилмадан кенг фойдаланмоқда.
Хитойда ҳаммаси бўлиб транспорт бориши муаммо бўлган, тоза ичимлик суви ва электр энергияси билан таъминланганлик даражаси жуда паст ҳисобланган аҳоли пунктларида 45 миллион киши истиқомат қилади.
Мавзуга оид
22:15
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
21:17 / 07.06.2026