Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Зеландияда ўзини қирғоққа отган қора дельфинлар портлай бошлади
Янги Зеландияда ўзини қирғоққа отган қора дельфинлар портлай бошлаши мумкин, деб огоҳлантирди Янги Зеландия табиатни асраш департаменти. Бундай хавф ҳақида маҳаллий Stuff портали ёзмоқда.
Соҳилбўйига чиқиш 700дан зиёд жониворнинг портлаб кетиш хавфи борлиги туфайли тақиқланди. Улар тананинг чириши жараёнида тўпланган газлар туфайли рўй бериши мумкин. «Улар ошқозондаги бактерияларнинг ҳаракати туфайли шишиб кетмоқда, жониворларнинг ичаклари эса янада тораймоқда, шунинг учун улар портлашмоқда», - деди табиатни муҳофаза қилиш департаменти вакили Эндрю Ламасон. Мутахассислар эрталабдан бошлаб махсус катта игналар ёрдамида улардан газларни тортиб олиш билан банд. Баъзида портлашлар кузатилмоқда, бироқ улар жиддий зарар келтиргани йўқ.

Ҳукумат шунингдек ўлик дельфинларни махсус ғовлар билан тўсиб қўйишни режалаштирмоқда. Бу уларнинг денгизга ҳамда яқин орадаги соҳилбўйларига оқиб кетмаслиги мақсадида қилинади. Жониворларнинг жасадлари хавфсизлантирилгач, улар билан нима қилишлари ҳали номаълум. Кўп эҳтимол билан жониворларни кишилардан холи ҳудудга олиб бориб, кўмиб ташлашади.



Мавзуга оид
14:57 / 04.12.2025
Янги зеландиялик шахс ғайриоддий ўғирликда айбланмоқда: у қимматбаҳо тақинчоқни ютиб юборган
18:13 / 11.10.2025
Янги Зеландия фуқароси дунёдаги энг узун исм соҳиби сифатида рекорд ўрнатди
23:46 / 22.09.2025
Янги Зеландия аҳолиси бир кечада «695 миллиардга» етди
20:17 / 11.08.2025