Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиббиёт муассасалари статистик ҳисоботларнинг ягона электрон тизимига уланади
Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2017 йилдаги 266-сон қарори билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Саломатлик ва тиббий статистика институти ва унинг ҳудудий филиаллари қайта ташкил этилди, деб ёзади Norma.uz.
Эндиликда ушбу муассаса — Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти ва унинг ҳудудий бўлинмаларидир. Муассасага қуйидаги ваколатлар берилган:
• тиббиёт ахбороти ва статистикасини шакллантириш, Давстатқўм билан биргаликда соғлиқни сақлаш тизимида соғлиқни сақлашнинг барча ташкилотлари учун ягона давлат ва идоравий ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш бўйича методологик ва тартибга солувчи марказ функцияларини ижро этиш;
• тасдиқланган шакллар бўйича Давстатқўмдан — давлат статистикаси, соғлиқни сақлаш давлат тизимининг бевосита тиббиёт ташкилотларидан — идоравий статистика бўйича барча зарур тиббиёт ахборотини олиш;
• касалликлар кўпайган ҳолатларда сабаблари ва қонуниятларини аниқлаш учун, шунингдек уларнинг олдини олиш ва улар профилактикаси чора-тадбирларини ишлаб чиқиш учун жойларнинг ўзига чиқиб зарур қўшимча текширишлар ўтказиш;
• фуқароларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш ва сақлаш, тегишли ҳудудларда аҳолининг касалликларга чалинишининг олдини олиш ва улар профилактикаси бўйича таклифлар ва тавсиялар киритиш;
• соғлиқни сақлаш тизимини, аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш ва сақлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш.
Шу билан бирга, келгуси йилнинг 1 январигача соғлиқни сақлаш тизими муассасалари фаолияти кўрсаткичлари тўлиқ қамраб олинишини назарда тутувчи статистика ҳисоботининг ягона электрон тизими ишлаб чиқилиши керак. Унга барча тиббиёт муассасалари уланади.
ИТИ Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 38-уй манзилида жойлашади.
Мавзуга оид
20:28 / 03.06.2026
Ўзбекистонлик шифокор 5000 километр масофадан туриб операция ўтказди
07:21 / 27.02.2026
Кўринмас фронт: ҳарбий операцияларни издан чиқара оладиган электрон тизимлар
15:20 / 29.12.2025
Тиббиёт ходимлари фарзандларига контрактнинг 30 фоиз қисми қоплаб берилади
10:44 / 27.12.2025