Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзбекистон маданий мероси” конгресси меҳмонлари Самарқандда
“Ўзбекистон маданий мероси” конгресси меҳмонлари эрталаб чартер рейси билан Самарқанд шаҳрига жўнаб кетишди. У ерда Регистон майдонидаги Улуғбек мадрасасида уч секция бўйича йиғилиш ташкил этилган.
Биринчиси - «Ўзбекистон ҳунармандчилик санъати – тур ва мактаблар хилма-хиллиги». Унинг доирасида каштачилик ва гилам тўқиш, сўзана ва керамика санъатига бағишланган тақдимотлар ўтказилди, маърузалар тақдим этилди. Иккинчи секция - «Шарқ ва Ғарбни боғлаб турувчи ип – Буюк Ипак Йўли»да қатор мавзулар бўйича мунозаралар бўлиб ўтди. Учинчи секция «Моварауннаҳр китоб санъат» Ўзбекистон халқларининг ёзма маданий ёдгорликлари, Алишер Навоий ижодига бағишланди.


Шунингдек, конгресс меҳмонлари Самарқанд яқинидаги Конигил қишлоғида қоғоз тайёрлаш бўйича қадимий технология билан ҳам яқиндан танишишди. Тадбирда Самарқанд ва Бухородан бўлган каллиграфлар ва миниатюра бўйича усталар иштирок этишди, улар халқаро лойиҳа қатнашчиларига шарқ ёзуви санъатини намойиш этиб беришди.




Мавзуга оид
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
18:49 / 04.06.2026
Саида Мирзиёева Глобал экологик жамғарма Ассамблеясида иштирок этди
20:37 / 03.06.2026