Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда тушум пулларини банкка топширмаган тадбиркор жазога тортилди
Тошкентлик Бобур Ҳалимов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) хусусий тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтгач, турли маҳсулотлар савдоси билан шуғулланишга киришди. Аммо тушум пулларини банкка топширишни хаёлига ҳам келтирмади. Бу ҳолат узлуксиз давом этавергач, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан у бошқараётган МЧЖда қисқа муддатли текшириш ўтказиш режалаштирилди, деб ёзмоқда “Ҳуқуқ” газетаси.
Аниқланишича, Б.Ҳалимов ўтган йилнинг тўққиз ойи мобайнида 102 млн. 100 минг сўм миқдоридаги пулларни банк муассасасига топширмаган, даромадларни эса солиқдан яширган экан. Яъни у давлат бюджетига тўланиши керак бўлган 35 млн. 105 минг сўмлик ягона солиқ тўловини қасддан тўламаганлиги фош этилди.
Бундан ташқари, Б.Ҳалимов тегишли тартибда лицензия олиб фаолият юритиладиган хизмат тури билан ноқонуний равишда шуғулланиб, аҳолига 950 млн. 506 минг сўмлик транспорт хизмати кўрсатгани маълум бўлди.
Ана шу қилмишлари учун Б.Ҳалимов ЖКнинг тегишли моддаси билан жавобгарликка тортилди. Суд савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузишда айбдор деб топиб, унга тегишли жазо тайинлади.
Мавзуга оид
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
17:12 / 05.06.2026