Жаҳон | 21:30 / 05.12.2017
6999
1 дақиқада ўқилади

Россияда теракт ҳақида ёлғон хабарлар тарқатувчиларнинг телефон рақамлари тўсиб қўйилади 

Фото: Михаил Климентьев/РИА «Новости»

Россия президенти Владимир Путин ҳуқуқ-тартибот идоралари ва Роскомнадзор сўрови бўйича телефон орқали бирор теракт ёки жиноятга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида ёлғон хабарлар тарқатувчилар – “телефон террорчилари”нинг телефон рақамларини тўсиш ҳақидаги қонунни имзолади.

Янги қонунга кўра, алоқа оператори ҳуқуқ-тартибот идоралари ёки Роскомнадзордан тегишли сўров тушганда тегишли телефон рақамига хизматлар кўрсатишни тўхтатиши лозим бўлади. Қонун, шунингдек, алоқа операторларига смс-хабарлар жўнатувчиларнинг рақамларини ўзгартирмаган ҳолда узатиш мажбуриятини қўяди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид