Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмаотада ёш оилаларга 100 та квартира тарқатилади
Олмаотада ёш оилаларга 100 та квартира тарқатилади, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz. Бу ҳақда Олмаота ҳокими Бауржон Байбекнинг “Олмаота – жастар қаласи” форумидаги ёшлар билан учрашуви вақтида маълум бўлди.
Бауржон Байбек 2020 йилгача ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича шаҳар йўл харитасини амалга оширишнинг биринчи якунларини маълум қилди, шунингдек, шаҳар ҳукуматининг саъй-ҳаракатлари келажакда кекса авлодга ҳам қаратилишини таъкидлаб ўтди.
"2017 йилда “Олмаота жасари” уй-жой дастури синов режимида ишга туширилди, уни амалга ошириш учун маҳаллий бюджетдан бир миллиард тенге ажратилди. 35 ёшгача бўлган олмаоталиклар квартира харид қилиш учун имтиёзли кредит олишлари мумкин. Бугунги кунга келиб 6,6 минг мурожаат келиб тушди. Йил охирига қадар ёш оилаларга 100 та квартиранинг калитини топшириш режалаштирилган", - дея хабар берди Бауржон Байбек.
Бундан ташқари, шаҳарда, ётоқхоналар сони етишмаслиги муаммоси инобатга олиниб, "НК "СПК "Олмаота" АЖ орқали ётоқхоналар қурилишини молиялаштириш бўйича лойиҳа ишга туширилди.
Мавзуга оид
20:33 / 02.05.2026
Олмаотада Қозоғистондаги илк крематорий ишга тушди
08:30 / 21.03.2026
Олмаотада 48 нафар меҳнат муҳожирининг паспорти қайтариб олиб берилди
18:06 / 03.02.2026
2029 йилги қишки Осиё ўйинлари Қозоғистонда ўтказилади
16:44 / 15.01.2026