Жаҳон | 22:57 / 06.12.2017
25340
2 дақиқада ўқилади

Путин Россиянинг қишки Олимпиададан четлатилишига изоҳ берди 

Россия президенти Владимир Путин Россия терма жамоасининг қишки Олимпиададан четлатилишини мутлақ саҳналаштирилган ва сиёсий деб атади. Халқаро Олимпия қўмитаси ижроия қўмитаси 5 декарбда Россия Олимпия қўмитасини четлатиш ва 2018 йилги ўйинларга фақат “тоза”, яъни допингга аралашмаган россиялик спортчиларни Олимпия байроғи остида қўйишга қарор қилди. Россия Олимпиадада иштирок этиш бўйича қарорни 12 декабрдаги йиғилишда қабул қилади.     

“Ҳаммаси мутлақ саҳналаштирилган ва сиёсий қарордек кўринишга эга. Биз буни кўрмоқдамиз, менда бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Савол туғилади: Олимпия йиғилиши қандай йўл тутади, қандай қарор қабул қилади? Яна бир марта қайтараман: Россия ҳеч нимани тўсмайди ва Олимпиадада иштирок этмоқчи бўлган спортчиларга тўсқинлик яратмайди”, деб изоҳ берган вазиятга Путин. 

Путин Россия Сочидаги 2014 йилги Олимпиадага тайёрланиш ва уни ўтказиш вазифасини аъло даражада уддалаганини эслатиб ўтди.

“Биз ёмон нарсани тез унутамиз, аслида нима бўлганди? Биз доимо Россия тайёр эмас, қила олмайди, бунга қодирмас деган гапларни эшитгандик. Барчаси уддаланганда, барчасини қила олганимизда, бошқача ҳужум йўлига ўтилди: у ерда ёмон, бу ерда ёмон. Кейин эса мельдоний ғавғоси бошланди”, деб таъкидлаб ўтди Путин.

Унинг айтишича, мельдоний азалдан қабул қилиб келинган, кейин бирдан уни тақиқланган деб қабул қилиниб, спортчиларни четлатиш бошланган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид