Жаҳон | 23:56 / 06.12.2017
7524
1 дақиқада ўқилади

Швейцарияда янги президент сайланди 

Фото: РИА Новости / Алексей Филиппов

Швейцария парламенти 2018 йил учун мамлакатнинг янги президентини сайлади. Янги президент амалдаги ички ишлар вазири Алан Берсе бўлади.

Берсе учун 228 депутатдан 192 нафари овоз берган. Шунингдек, мудофаа, аҳолини ҳимоялаш ва спорт федерал департаменти бошлиғи Ули Маурер 2018 йил учун вице-президент этиб сайланди.

Берсе “Швейцария фаровонлиги ва аҳолиси учун барча ишни амалга оширишга” ваъда берди. У ўзининг нутқини 4 та тилда ўқиб эшиттирди.

Швейцария президенти лавозимини ҳукумат – Федерал кенгашнинг барча аъзолари навбатма-навбат эгаллаб чиқишади. Бу лавозим кўпроқ номигагина амал қилади, бироқ ҳукумат йиғилишида овозлар тенг бўлганда, унинг овози ҳал қилувчи бўлади.

Швейцария президенти саммит, форумлар ва икки томонлама учрашувларда вакил функцияларини бажаради. Берсе президент курсисини 2018 йил 1 январдан эгаллайди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид