Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Туркиянинг чегараларини белгилаб берган келишувни қайтадан кўриб чиқиш зарурлигини айтди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Грецияга сафари олдидан Грециянинг Skai телеканалига берган интервьюсида Лозанна тинчлик сулҳи янгиланиши лозимлигини айтди.
Лозанна тинчлик сулҳи 1923 йилда бир томондан Буюк Британия, Франция, Италия, Япония, Греция, Руминия, Югославия ва иккинчи томондан Туркия имзолаган ҳужжат ҳисобланиб, у Туркиянинг янги чегараларини белгилаб берган ва шу тариқа ҳуқуқий жиҳатдан Усмон империяси парчаланганини расмийлаштирган.
Греция ҳукуматининг расмий вакили Эрдўғаннинг интервьюси юзасидан “жиддий ташвиш” билдирди.
Лозанна сулҳи шунингдек, Греция ва Туркия ўртасидаги чегараларни белгилайди ва Грециянинг Эгей денгизидаги оролларга эгалик қилиш ҳуқуқини аниқлаштиради.
“Мен янгиланиш ҳақида гапирганимда, альфадан тортиб омегагача барчасини муҳокама қилишимиз мумкин. Греция баъзи масалалар, муайян прогнозлардан аччиқланиши мумкин, бироқ биз ўтириб, барчасини муҳокама қилишимиз мумкин”, деб айтган Эрдўған. Эрдўғаннинг таъкидлашича, у ўтказмоқчи бўлаётган муҳокама Грецияга эмас, умуман бутун минтақага тааллуқли бўлади. Лозанна сулҳи, шунингдек, Туркия, Ироқ ва Сурия ўртасидаги чегараларни ҳам белгилайди.
Эрдўған қандай ўзгаришларни амалга оширмоқчи бўлаётганига аниқлик киритмаган, бироқ баъзи ороллар орасидаги масофа “муаммоли” эканини айтган. Эрдўғаннинг бу баёноти Лозанна сулҳини икки томонлама муносабатларга асос деб ҳисобловчи Грециянинг позициясига кескин зид келади. Буни Греция бош вазири Алексис Ципрас ҳам “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтган.
Эрдўған Грецияга 7-8 декабрь кунлари ташриф буюради. У 7 декабрда Афинада Греция президенти Прокопис Павлопулос ва бош вазир Алексис Ципрас билан музокаралар ўтказади, 8 декабрда эса Комотини шаҳрида мусулмон озчилик билан учрашиб, маҳаллий масжидга ташриф буюради.
Мавзуга оид
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
08:22 / 06.06.2026
Украина Грецияга дипломатик изоҳ берди
16:20 / 26.05.2026