Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қримда боши танасидан жудо этилган 70 дан ортиқ одамнинг жасад қолдиқлари топилди
Қримдаги бўлажак «Таврида» трассаси жойида камида 70 та боши танасидан жудо этилган жасадлар кўмилган ер топилди. Бу ҳақда РИА Новости Қрим янги қурилиш археология экспедицияси раҳбари, Россия Фанлар академиясининг Археология институти классик археология бўлими етакчи илмий ходими Сергей Внуковга таянган ҳолда хабар бермоқда.
«Тепаликдаги қазилма ишлари давомида кутилмаган топилма аниқланди. Иккита хандақ топилди, улар боши танасидан жудо этилган одамларнинг суяклари билан тўла. 70 дан ортиқ инсоннинг жасад қолдиқлари, ҳаммаси бош суягисиз, боши танасидан жудо этилгани бўйича изларга эга. Жасадлар хандақларга тартибсиз равишда ташланган. Улар оммавий қатл қурбонлари», - дея айтиб ўтди Внуков.
Археологларнинг тахминича, қатл этилган асирларнинг қазилма ишлари давомида топилмаган бош суяклари қадимда найзаларга санчилган ва барча кўриши мумкин қилиб олиб юрилган ёки пирамида шаклида қўйиб чиқилган. Олимлар бу жасад қолдиқлари X-XIII асрларга тегишли экани борасида тахминлар билдиришди.
Эслатиб ўтамиз, «Таврида» Керчь-Севастополь йўналиши бўйлаб ўтади, унинг қурилиши 2017 йилнинг 12 май куни бошланди. Автотрасса қурилишининг биринчи босқичи 2018 йилнинг охирида якунланади, иккинчиси эса – 2020 йилнинг охирида. Трасса бўйлаб ҳаракатланиш тезлиги соатига 120 километрга тенг бўлади.
Мавзуга оид
15:21 / 07.06.2026
Украина армияси Қримга олиб борувчи трассани ўлим йўлига айлантирди
20:08 / 04.06.2026
Москвадан Қримга кетаётган йўловчи автобус зарбага учради
14:39 / 31.05.2026
Украина Таганрог портида танкер, икки самолёт ва «Искандер» тизимини йўқ қилди
11:05 / 31.05.2026