Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Hilton меҳмонхоналаридаги хоналар “ақлли уй” тизимлари билан жиҳозланади
2018 йилда Hilton’нинг барча меҳмонхоналаридаги Hilton Honors дастури меҳмонхонада яшовчиларга хонадаги ёруғликни, иситиш тизимини ва бошқа қулайликларни бошқариш имконини беради. Келгусида хоналарни овозли ёрдамчига эга ақлли динамиклар билан жиҳозлаш кўзда тутилган. “Ақлли хона” дастури меҳмонхоналардан бирида синовдан ўтказилмоқда.
Дастур аллақачондан бери рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш каби оддий функцияларни бажаришга имкон беради. У ёрдамида, шунингдек, магнит калит ўрнига хоналар эшикларини очиш мумкин. Энди Hilton Honors дастури хонани ташриф буюрувчилар уйларидаги каби шароитларга максимал мослай олади. Дастур чироқни ёқиб-ўчиради, керакли ҳароратни танлайди ва телевизорни сиз одатда томоша қиладиган каналларда ёқади.
Смартфонлари ва планшетларида дастур ўрнатилмаган ташриф буюрувчилар ҳам ақлли хонанинг баъзи функцияларидан фойдалана олишади. Бу функциялар хонадаги телевизорда тасвирланади, уларни пульт ёрдамида бошқариш мумкин. Истиқболда Hilton хоналарда кейинги ташрифлар учун созланмаларни сақлаб қўйиш учун Google Home ёки Amazon Echo каби ақлли карнайларни ўрнатишни режалаштирган.
Hilton ўз бизнесига анчадан бери юқори технологияларни татбиқ қилиб келади. Мисол учун, Виржиния штатидаги McLean меҳмонхонасида робот-консьерж Конни ишлайди. Роботга бундай ном тармоқнинг асосчиси Конрад Хилтон шарафига қўйилган. Конни Aldebaran Robotics француз компаниясининг NAO роботи негизида яратилган. NАО “ўйинчоқ” кўриниши, рақсга тушиш ва йога билан шуғулланиши билан маълум. Конни эса меҳмонларни кутиб олиб, жадвал, кўрсатиладиган хизматлар ва баъзи хоналарнинг жойлашиши ҳақидаги оддий саволларга жавоб бера олади.
Мавзуга оид
09:12 / 06.03.2025
Россия қўшинлари Кривий Ригдаги меҳмонхонага зарба берди: қурбонлар бор
00:16 / 28.01.2025
Туркияда 78 кишининг ўлимига олиб келган меҳмонхонадаги ёнғин нима сабабдан юз бергани аниқланди
14:03 / 21.01.2025
Туркиядаги курорт меҳмонхонада йирик ёнғин сабаб 10 киши ҳалок бўлди
19:03 / 18.01.2025