Жаҳон | 18:12 / 08.12.2017
15074
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда террорчилар билан алоқадорликда гумонланган хорижлик фуқаролар ушланди

Фото: Казинформ

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг хабар беришича, Петропавловскда Марказий Осиё давлатларининг биридан бўлган беш фуқаро қўлга олинди. Улар хорижий жангариларга шериклик қилишда гумонланмоқда.

«8 декабрь куни Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан, Петропавловск шаҳрида Марказий Осиё давлатларининг биридан бўлган фуқаролар гуруҳининг халқаро террорчилик ташкилотларига алоқадорлигини текшириш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари натижасида беш киши қўлга олинди», - дея Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати хабарини келтиради РИА Новости.

Таъкидланишича, улар «хорижий жангариларга шериклик қилишда гумонланмоқда».

«Кўрсатилган шахсларни шерик-давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топшириш бўйича масала ҳал этилмоқда», - дея қўшимча қилиб ўтишган Миллий хавфсизлик қўмитасидан.

Аввалроқ МДҲ ва ШҲТ вакиллари бош прокурорлар Мувофиқлаштирув кенгашининг Санкт-Петербургдаги йиғилишида террорчилик фаоллиги Яқин Шарқдан Афғонистон шимолига кўчиб ўтаётгани ва собиқ СССР давлатларининг жанубий чегараларига жуда яқинда экани ҳақидаги хулосага келишганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид