Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Калифорниядаги ёнғинлар туфайли 200 минг киши уй-жойини тарк этди
Жанубий Калифорния ўрмонларида тўртинчи кундирки давом этаётган даҳшатли ёнғин 200 мингдан ортиқ одамнинг уй-жойини тарк этишига мажбур қилди.
Каньонлар, адирлар ёнбағирлари ва аҳоли истиқомат қилувчи ҳудудлар аланга домида қолди. Ўт балоси юзлаб уйларнинг кулини кўкка совуриб, Лос Анжелесдаги кўплаб мактабларнинг ёпилишига сабаб бўлди.
Расмийлар Лос Анжелесдан Санта Барбара округигача чўзилган улкан ҳудудда давом этаётган 4 та ёнғин минтақага ғарбдан кириб келаётган ва довул кучини олиши тахмин қилинаётган Санта Ана шамоли сабаб кучайишидан хавотир билдирмоқда.
Калифорния чўлларидан иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимини олиб келувчи соатига 125 км тезликда ҳаракатланаётган шамол ёнғин хавфини кескин оширади.
Миллий об-ҳаво хизматига кўра, шанба 9 декабрь кечгача шамол пасайиши кутилмайди.
Ҳафтанинг душанба ва сешанба кунлари бошланган ёнғин Лос Анжелеснинг бадавлат оилалар истиқомат қилувчи Бэл Эйр қисмига етиб келди. 1100 мактабдан 265 таси ёпилган.