Жаҳон | 11:40 / 09.12.2017
20335
1 дақиқада ўқилади

«Ким Чен Ин тоғнинг тепасида ҳаяжонли кунларни эслади» - ОАВ 

Фото: Reuters

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Кореяда қадимий даврлардан бери муқаддас деб ҳисобланиб келинувчи Пэктусан тоғига кўтарилди ва «ҳаяжонли кунларни ёдга олди». Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади РИА «Новости».

«КХДР етакчиси ўша ҳаяжонли кунларни эслади, ўшанда у миллий ядровий кучларни шакллантиришни якунлаш каби буюк тарихий ишни мустаҳкам ирода билан амалга оширди», - дея хабар берган агентлик.

Шунингдек Ким Чен Ин тоғни ободонлаштириш ва сайёҳлар учун меҳмонхона қуриш ҳақида топшириқ берди.

Таъкидланишича, КХДРда айни дамда Пэктусан тоғи Шимолий Корея собиқ етакчиси Ким Чен Ир (Ким Чен Иннинг отаси – таҳ.) таваллуд топган жой сифатида қадрланади. Аслида эса у Хабаровск ўлкасида дунёга келган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид