Жаҳон | 23:00 / 09.12.2017
13094
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: БААда Трампнинг Ал-Қудс бўйича қарори “террорчиларга совға” деб аталди

Фото: Getty Images

БАА ташқи ишлар вазири Анвар Гаргаш АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ал-Қудснинг Исроил пойтахти деб тан олиниши қарорини “террорчиларга совға” деб атади. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар бермоқда.   

“Трамп томондан Ал-Қудс бўйича қабул қилинганга ўхшаш қарорларга террорчиларга совға сифатида қараш мумкин”, деб айтган Гаргаш. 

Гаргашнинг айтишича, экстремистлар бу қарордан “ўзларининг адоват овозларини кўтариш ва терактларни авж олдириш учун” қўллашлари мумкин. 

Трамп 6 декабрда Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб тан олди ва АҚШ элчихонасини Тель-Авивдан у ерга кўчиришга тайёрланиш топшириғини берган.

Шу сабабли 8 декабрда Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғидаги ҳудудларда фаластинликларнинг исроиллик ҳарбийлар билан тўқнашувлари бошланган. Бу тўқнашувлар оқибатида мингдан кўпроқ одам жабрланган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид