Жаҳон | 00:05 / 09.12.2017
18916
1 дақиқада ўқилади

Обама Трамп бошчилигидаги АҚШни нацистлар Германиясига қиёслади

Фото: AFP 2017 / Martin Bureau

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама Чикагода иқтисодиёт клубидаги нутқида амалдаги президент Дональд Трамп юргазаётган ташқи сиёсатни танқид қилди ва уни 1930-йиллардаги нацистлар Германияси сиёсатига қиёслади. Бу ҳақда Crain`s Chicago Business нашри хабар бермоқда.  

Обаманинг айтишича, Трампнинг “ўзига ишониб юбориши” ва “Америка ҳаммасидан устувор” деган тамойили мамлакат учун хавф туғдиради. Обама ҳозирги АҚШни ривожланган демократияга эга давлат бўлган Веймар Германияси билан қиёслади. Обаманинг айтишича, бу ҳолат национал-социалистларга ҳукуматни эгаллашига халақит қилмаган.

“60 млн киши ҳалок бўлган... Шу сабабли эътиборлироқ бўлишингиз ва овоз беришингиз керак”, деб айтган Обама. Таъкидланишича, Обама Трампни айнан Гитлерга ўхшатмаган, бироқ нацист Германияси ва ҳозирда миллатчилик кайфиятлари ўсиши кузатилаётган АҚШни бир-бирига ўхшатган.

Веймар республикаси Германиянинг 1913-1933 йиллардаги норасмий номидир.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид